Бугун, 6 январь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги Tashkent City мажмуасида ёнғин чиқди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, соат 08:55 да Ботир Зокиров кўчасида жойлашган Tashkent City’нинг 2-лот ҳудудида контейнер ёнаётгани ҳақида мурожаат келиб тушган. Қутқарув экипажлари воқеа жойига 08:57 да етиб бориб, ёнғин 09:01 да тўлиқ ўчирилган.
Маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Айни пайтда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда






