Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида қайд этилган никоҳларда аёлларнинг аксар қисми 20–30 ёш оралиғида оила қурган.
Расмий маълумотларга кўра, ушбу даврда Ўзбекистонда жами 177 017 та никоҳ рўйхатдан ўтказилган.
Никоҳга кирган аёлларнинг 53,5 фоизи, яъни 94 765 нафари 20–30 ёшда бўлган. 20 ёшгача бўлган аёллар улуши 36,8 фоизни (65 078 нафар) ташкил этган.
Шунингдек, 31–40 ёшда турмушга чиққан аёллар сони 13 137 нафарга (7,4 фоиз), 41 ёш ва ундан катта аёллар эса 4 037 нафарга (2,3 фоиз) тўғри келган.






