АсосийЖамият

Ўқитувчиларни навбатчиликка мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди

Фарғона вилоятининг Бувайда туманидаги мактабда ўқитувчилар тун-у кун навбатчилик қилишга мажбурлангани ортидан масъул раҳбар лавозимидан озод этилди.

'Ўқитувчиларни навбатчиликка мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди'ning rasmi

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумотига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар асосида ҳолат ўрганилган.

Текширув жараёнида Бувайда туманидаги 37-умумтаълим мактаби директори вазифасини вақтинча бажарувчи Х.Н. педагогларга уларнинг лавозим мажбуриятига кирмайдиган, амалдаги тартибларга зид бўлган навбатчилик вазифаларини юклагани аниқланган.

Шу муносабат билан 6 январь куни чиқарилган буйруққа асосан Х.Н. эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Бошқарма раҳбарлари келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ТИВ фуқароларга Яқин Шарққа сафарларни кечиктиришни тавсия қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:29

    Ўзбекистон ТИВ фуқароларга Яқин Шарққа сафарларни кечиктиришни тавсия қилди

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият кескинлашаётгани сабаб фуқароларни хорижга чиқиш масаласида эҳтиёткор бўлишга чақирди.

    'Эронга қарши урушда уч нафар америкалик ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:31

    'Умрадаги ўзбекистонликлар учун махсус қайтариш рейслари йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:20

    Умрадаги ўзбекистонликлар учун махсус қайтариш рейслари йўлга қўйилади

    “Uzbekistan Airways” Умра дастури доирасида Саудия Арабистонига олиб борилган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш учун махсус рейслар ташкил этилишини маълум қилди.

    'АҚШ расмийлари Хоманаий ўлими режим ўзгаришига олиб келишига шубҳа билан қарамоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:01

    АҚШ расмийлари Хоманаий ўлими режим ўзгаришига олиб келишига шубҳа билан қарамоқда

    АҚШнинг юқори мартабали амалдорлари Эрон олий раҳбари Али Хоманаий ўлдирилган тақдирда ҳам бу дарҳол режим алмашишига олиб келишига ишонмаяпти.

    'Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқ давлатларига ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:08

    Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқ давлатларига ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов қатор Яқин Шарқ давлатлари раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилди.

    'Тошкентда 33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:43

    Тошкентда 33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.