АсосийЖамият

Қарийб 20 минг фуқарони Умрага ноқонуний юборганлар қўлга олинди

Ўзбекистонда минглаб фуқароларни Умра зиёратига ноқонуний тарзда юбориб, миллионлаб доллар даромад қилган гуруҳ фаолияти фош этилди.

'Қарийб 20 минг фуқарони Умрага ноқонуний юборганлар қўлга олинди'ning rasmi

Ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, 2024–2025 йиллар давомида “Жалолқудуқ Авиатранс” МЧЖ билан боғлиқ шахслар томонидан 19 минг 547 нафар фуқаро ноқонуний равишда Умрага юборилган. Улардан жами 22 млн 846 минг 590 АҚШ доллари миқдорида нақд пул олинган.

Тергов давомида Андижон вилоятида туғилган аёл ушбу жамиятда норасмий тур агент сифатида фаолият юритиб, ноқонуний зиёратларни ташкил этгани аниқланган. Натижада давлат манфаатларига миллиардлаб сўм зарар етказилган, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қочилган.

Шунингдек, Саудия Арабистонида оғир аҳволда қолиб кетган 534 нафар фуқаро махсус рейслар орқали Ўзбекистонга қайтарилган. Ҳолат юзасидан 14 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, 13 нафари ҳибсга олинган.

    Бошқа янгиликлар