Маданият вазири Озодбек Назарбеков ижтимоий тармоқларда кўпайиб бораётган савиясиз қўшиқ ва клиплар масаласига муносабат билдириб, эркин жамият танлови масъулиятни ҳам талаб қилишини таъкидлади.
Унинг айтишича, санъат вакилларининг юриш-туришини тартибга солувчи алоҳида ҳужжат қабул қилиш шарт эмас. Бунинг ўрнига, “қора” лойиҳаларга сарфланаётган маблағларни назорат қилиб, сифатли — “оқ” контентни кўпроқ қўллаб-қувватлаш лозим. Вазир буни муаммонинг тўғри ечими сифатида баҳолади.
Шунингдек, Назарбеков очиқ мулоқот давомида солиқ масаласига ҳам тўхталиб, солиқ тўлаш ҳар бир фуқаронинг мажбурияти эканини эслатди. Унинг фикрича, бу масала муҳокама қилинадиган мавзу эмас — жамиятдаги барча қатлам вакиллари, ҳатто аравакашлар ҳам солиқ тўлайди.






