АсосийДунё

Афғонистонда урушдан қолган бомба портлаб кетди

Ҳодиса ортидан икки киши ҳалок бўлди.

'Афғонистонда урушдан қолган бомба портлаб кетди'ning rasmi

Афғонистоннинг “Толибон” назоратидаги Кунар вилоятида урушдан қолган портловчи моддалар портлаши оқибатида камида икки нафар маҳаллий аҳоли вакили ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят полиция бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Нур Гул туманининг Мазар Дара қишлоғида урушдан қолган артиллерия снаряди портлаши натижасида бир нафар бола вафот этган, яна олти киши турли тан жароҳатлари олган. Шунингдек, маҳаллий манбалар Асмар туманида содир бўлган шунга ўхшаш ҳодисада бир нафар аёл ҳалок бўлгани, икки киши эса жароҳат олганини маълум қилган.

Полиция маълумотларига кўра, Нур Гул туманидаги портлаш 6 январь куни фуқаролардан бирининг уйида содир бўлган. Асмар туманида қайд этилган портлаш ҳам худди шу куни рўй берган. Жароҳат олганлар шифохонага ётқизилиб, ҳозирда шифокорлар назорати остида даволанмоқда.

Қайд этилишича, Афғонистонда урушдан қолган портловчи қурилмалар аҳоли, айниқса болалар ҳаёти учун жиддий хавф солиб келмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (UNICEF) маълумотларига кўра, мамлакатда ҳар ой камида 55 нафар инсон портловчи моддалар портлаши қурбонига айланади. Улардан 85 фоизини болалар ташкил этади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрон ракеталари Озарбайжон аэропортига қулаб тушди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:59

    Эрон ракеталари Озарбайжон аэропортига қулаб тушди

    Аэропорт Эрон билан чегарага тахминан 10 км масофада жойлашган.

    'Эроннинг ерости “ракета шаҳарлари” АҚШ ва Исроил зарбалари учун асосий нишонга айланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:14

    Эроннинг ерости “ракета шаҳарлари” АҚШ ва Исроил зарбалари учун асосий нишонга айланди

    Ҳарбийлар маълумотига кўра, бир неча кун ичида юзлаб ракета ва учириш қурилмалари йўқ қилинган.

    'Яқин Шарқдаги можаро ортидан Европа ва қўшни давлатларда ёқилғи қимматлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:30

    Яқин Шарқдаги можаро ортидан Европа ва қўшни давлатларда ёқилғи қимматлади

    ЕИ мамлакатлари, Украина ва Молдовада бензин ҳамда газ нархлари кескин ўсди.

    '“Дангал” фильми  қандай қилиб дунё рекордини ўрнатди?'ning rasmi

    Дунё 04.03.2026 17:23

    “Дангал” фильми қандай қилиб дунё рекордини ўрнатди?

    Ҳинд киносида “Бааҳубали” ёки “Пушпа” каби йирик лойиҳалар бор. Аммо дунё бўйича энг катта даромад келтирган филм деганда бир ном тилга олинади. Бу ном “Дангал”.

    '“Европа давлатлари урушга қўшилса, уларга зарба берилади” — Теҳрон'ning rasmi

    Дунё 04.03.2026 15:04

    “Европа давлатлари урушга қўшилса, уларга зарба берилади” — Теҳрон

    Европаликларнинг Эронга қарши ҳар қандай ҳаракати "уруш ҳаракати" сифатида баҳоланиши маълум қилинди.

    'Фердинанд Дубайда дрон ҳужумидан ҳимояланганини айтди'ning rasmi

    Дунё 04.03.2026 09:41

    Фердинанд Дубайда дрон ҳужумидан ҳимояланганини айтди

    Ўтган йили оиласи билан Дубайга кўчиб ўтган собиқ “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Рио Фердинанд Эрон дрон ҳужумлари сабаб уйларининг ертўласида яширинишга мажбур бўлганини маълум қилди.