Нақд пулсиз тўловларга ўтиш стратегияси илк бор 2024 йилда эълон қилинган эди. Унинг мақсади банкноталар ва тангаларни йўқ қилиш ва Дубайни нақд пулсиз шаҳарга айлантириш бўйича улкан режани амалга оширишдир.

Ушбу режани амалга ошириш воситалари банк ва бошқа иловалар, карталар ва келажакда рақамли тўловларда сунъий интеллектга асосланган инновацияларни ўз ичига олади. Амирлик расмийлари Дубайнинг молиявий инновациялар бўйича жаҳон марказ ва рақамли иқтисодиётда жаҳон етакчи сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашни режалаштирган, деб хабар берди oz.inform.kz.