АсосийДунё

"Биз Гренландияни ҳимоя қилишимиз керак" — Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Гренландия Россия ёки Хитой томонидан босиб олинишининг олдини олиш учун Қўшма Штатлар унга эгалик қилиши кераалигини айтди.

'"Биз Гренландияни ҳимоя қилишимиз керак" — Трамп'ning rasmi

"Мамлакатлар мулкка эгалик қилишлари ва уни ҳимоя қилишлари керак, ижарага олган нарсаларини эмас. Ва биз Гренландияни ҳимоя қилишимиз керак бўлади", деди Трамп жума куни журналистларга ББCнинг саволига жавоб берар экан.

Унинг қўшимча қилишича, Вашингтон бунга "осон йўл" ёки "қийин йўл" билан эришиши мумкин.

Яқинда Оқ уй Америка маъмурияти Қўшма Штатлар каби НАТО аъзоси бўлган Данияга тегишли автоном ҳудудни назорат қилишнинг бир неча йўлларини ўрганаётганини эълон қилди. Вашингтон оролни сотиб олишни кўриб чиқмоқда, аммо уни куч билан аннекция қилишни ҳам истисно қилмайди.

Дания ва Гренландия бу ҳудуд сотилмаслигини даъво қилмоқда. Копенгаген АҚШнинг Данияга қарши ҳарбий операцияси Шимолий Атлантика мудофаа иттифоқининг тугашини англатишини таъкидламоқда.

Жума куни кечқурун Гренландиянинг асосий партиялари, жумладан, мухолифат етакчилари қўшма баёнот бериб, "АҚШнинг мамлакатимизга нисбатан нафратини тўхтатиш"га чақирдилар.

"Биз америкалик бўлишни хоҳламаймиз, биз даниялик бўлишни хоҳламаймиз, биз гренландиялик бўлишни хоҳлаймиз", дейилади баёнотда. "Гренландиянинг келажагини гренландияликларнинг ўзлари белгилаши керак".

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Афғонистонда урушдан қолган снарядлар тинч аҳоли ҳаётига хавф солмоқда'ning rasmi

    Дунё 10.01.2026 13:40

    Афғонистонда урушдан қолган снарядлар тинч аҳоли ҳаётига хавф солмоқда

    Ҳар ой ўртача 55 киши урушдан қолган портловчи буюмлар туфайли ҳалок бўлмоқда.

    'Дубай нақд пулдан воз кечмоқчи'ning rasmi

    Дунё 10.01.2026 10:19

    Дубай нақд пулдан воз кечмоқчи

    Жорий йилнинг охирига келиб Дубайдаги молиявий операцияларининг 90 фоизи рақамли шаклда амалга оширилади.

    'Туркия ҳаво қатнови бўйича тарихий рекордини янгилади'ning rasmi

    Дунё 10.01.2026 07:12

    Туркия ҳаво қатнови бўйича тарихий рекордини янгилади

    2025 йилда Туркия аэропортлари қарийб 250 миллион йўловчига хизмат кўрсатди.

    'Намойишчилар Трампга ёқишга уринаётган “бузғунчилар” - Хоманаий'ning rasmi

    Дунё 10.01.2026 04:00

    Намойишчилар Трампга ёқишга уринаётган “бузғунчилар” - Хоманаий

    Эронда бўлиб ўтаётган норозилик намойишлари иқтисодиётни қамраб олди ва йиллар давомида кузатилган энг йирик намойишлардан бирига айланди.

    'АҚШ расмийлари Гренландия аҳолисига бир марталик пул тўловлари амалга ошириш имкониятини муҳокама қилди'ning rasmi

    Дунё 09.01.2026 17:38

    АҚШ расмийлари Гренландия аҳолисига бир марталик пул тўловлари амалга ошириш имкониятини муҳокама қилди

    Бу орқали улар орол аҳолисини Даниядан ажралиб чиқишга ва АҚШга қўшилишга ишонтиришни кўзламоқда.

    'Россия ва Франция ўзаро асир алмашди'ning rasmi

    Дунё 09.01.2026 15:09

    Россия ва Франция ўзаро асир алмашди

    Россияда ҳибсда бўлган француз олими Лоран Винатье Францияда қамоқда сақланган россиялик баскетболчи Даниил Касаткинга алмаштирилди.