АсосийБу қизиқ

Бугун қандай об-ҳаво бўлади?

“Ўзгидромет” 13 январь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

'Бугун қандай об-ҳаво бўлади?'ning rasmi

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 15-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 январда баъзи жойларда 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-14 январда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 15-16 январда 0-5 даража совуқ, 17-18 январда 2-7 даража совуқ, кундузи 12-13 январда 7-12 даража илиққача кўтарилади, 14 январда 3-8 даража илиқ бўлади, 15-18 январда 2 даража совуқ-3 даража илиққача пасаяди.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, 15-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 январда баъзи жойларда 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-14 январда 2-7 даража илиқ бўлади, 15-18 январда 3 даража совуқ-2 даража илиққача пасаяди, кундузи 12 январда 11-16 даража илиқ, 13-14 январда 13-18 даража илиқ, 15-18 январда 2-7 даража илиққача пасаяди.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 12, 15 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 16-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 январда баъзи жойларда 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-14 январда 0-5 даража илиқ, 15 январда 2-7 даража илиқ бўлади, 16-18 январда 2 даража совуқ-3 даража илиққача пасаяди, кундузи 12 январда 8-13 даража илиқ, 13-14 январда 10-15 даража илиқ бўлади, 15-18 январда 2-7 даража илиққача пасаяди.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-15 январда 3-8 даража илиқ бўлади, 16-18 январда 2 даража совуқ- 3 даража илиққача пасаяди, кундузи 12 январда 13-18 даража илиқ, 13-14 январда 15-20 даража илиқ бўлади, 15-18 январда 5-10 даража илиққача пасаяди.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 12-14 январда 7-12 даража илиқ бўлади, 15-18 январда 2-7 даража илиққача пасаяди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 12, 16-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16 январда 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади, 17-18 январда 2-7 даража совуққача пасаяди, кундузи 112 январда 3-8 даража илиқ, 13-14 январда 5-10 даража илиқ бўлади, 15-18 январда 3 даража совуқ-2 даража илиққача пасаяди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '5 граммли қуйма олтин нархи 9 млн сўмдан ошди'ning rasmi

    Бу қизиқ 12.01.2026 10:11

    5 граммли қуйма олтин нархи 9 млн сўмдан ошди

    Ўзбекистонда қуйма олтин нархлари рекорд даражага чиқди.

    'АҚШга 11 ойда қанча ўзбекистонлик сафар қилди?'ning rasmi

    Бу қизиқ 12.01.2026 04:27

    АҚШга 11 ойда қанча ўзбекистонлик сафар қилди?

    2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида туристик мақсадларда АҚШга борган Ўзбекистон фуқаролари сони 15,2 минг нафардан ошди.

    'Бугун қандай об‑ҳаво кузатилади?'ning rasmi

    Бу қизиқ 11.01.2026 19:59

    Бугун қандай об‑ҳаво кузатилади?

    “Ўзгидромет” 12 январь куни кузатиладиган об‑ҳаво прогнозини маълум қилди.

    'Садир Жапаровнинг 2024 йилдаги даромади маълум қилинди'ning rasmi

    Бу қизиқ 09.01.2026 09:14

    Садир Жапаровнинг 2024 йилдаги даромади маълум қилинди

    Хўш, Қирғизистон Президенти қанча даромад қилган?

    'Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп қайси давлатга боряпти?'ning rasmi

    Бу қизиқ 09.01.2026 04:54

    Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп қайси давлатга боряпти?

    Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида энг кўп сафар қилган 10 та давлат қайсилиги очиқланди.

    'Бугун туманли ва қуруқ об-ҳаво кузатилади'ning rasmi

    Бу қизиқ 09.01.2026 02:42

    Бугун туманли ва қуруқ об-ҳаво кузатилади

    “Ўзгидромет” 9 январь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.