АсосийДунё

Хитой компанияларига АҚШ ва Исроил киберхавфсизлик дастурларидан фойдаланиш тақиқланди

Пекин мазкур қарорни миллий хавфсизлик билан боғлиқ хавотирлар билан изоҳламоқда.

'Хитой компанияларига АҚШ ва Исроил киберхавфсизлик дастурларидан фойдаланиш тақиқланди'ning rasmi

Хитой расмийлари мамлакат компанияларига АҚШ ва Исроилда ишлаб чиқарилган айрим киберхавфсизлик дастурларидан фойдаланишни тўхтатиш бўйича кўрсатма берди. Бу ҳақда масаладан хабардор манбаларга таяниб Reuters агентлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, қарор миллий хавфсизликка доир хавотирлар сабаб қабул қилинган. Пекин Ғарб разведка идоралари ушбу дастурлар орқали махфий маълумотларни қўлга киритиши мумкинлигидан хавотир билдирган.

Тақиқланган дастурлар орасида АҚШнинг VMware, Palo Alto Networks, Fortinet ҳамда Исроилнинг Check Point Software компанияси маҳсулотлари бор. Умуман олганда, рўйхатга АҚШ ва Исроилнинг ўнлаб технологик компаниялари киритилган.

Reuters’нинг қайд этишича, Хитой ҳукумати бу кўрсатмани айнан нечта компанияга юборгани ҳозирча маълум эмас. Интернет назорати идоралари ва саноат вазирлиги ушбу масала юзасидан изоҳ беришдан бош тортган.

Агентликка кўра, Пекин Ғарб технологияларини босқичма-босқич маҳаллий ишланмалар билан алмаштиришга интилмоқда. Бу қарорга АҚШ билан кучайиб бораётган савдо ва технологик рақобат ҳам таъсир кўрсатгани айтилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Таиландда йўловчи поезди устига кран қулаб тушди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:09

    Таиландда йўловчи поезди устига кран қулаб тушди

    Ҳодиса ортидан ўнлаб қурбонлар бор.

    'Эрондаги тартибсизликларда қарийб 2000 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:08

    Эрондаги тартибсизликларда қарийб 2000 киши ҳалок бўлди

    Эронда норозилик намойишлари бошланганидан бери хавфсизлик кучлари ва намойишчилар орасида катта қурбонлар қайд этилган.

    'Трамп Эрон билан савдо қилувчи давлатларга бож жорий қилди'ning rasmi

    Дунё 13.01.2026 09:12

    Трамп Эрон билан савдо қилувчи давлатларга бож жорий қилди

    Мамлакатнинг асосий савдо ҳамкорлари қаторига Ҳиндистон, Хитой ва Туркия киради.

    'Германия канцлери ва Ҳиндистон бош вазири варрак учирди'ning rasmi

    Дунё 13.01.2026 08:19

    Германия канцлери ва Ҳиндистон бош вазири варрак учирди

    Германия канцлери Фридрих Мерс Ҳиндистонга илк расмий ташрифи доирасида Бош вазир Нарендра Моди билан Халқаро варрак фестивалида иштирок этди.

    'АҚШ фуқароларини Эрондан чиқиб кетишга чақирди'ning rasmi

    Дунё 13.01.2026 04:13

    АҚШ фуқароларини Эрондан чиқиб кетишга чақирди

    АҚШ Давлат департаменти Эронда кучайиб бораётган норозилик намойишлари фонида мамлакатда бўлиб турган америкаликларни зудлик билан ҳудудни тарк этишга ундади.

    'Марказий Осиёдаги собиқ уран ҳудудлари 2030 йилгача тозаланади'ning rasmi

    Дунё 12.01.2026 14:41

    Марказий Осиёдаги собиқ уран ҳудудлари 2030 йилгача тозаланади

    MAGATE Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги уран чиқиндилари мавжуд ҳудудларни тозалаш бўйича ҳамкорликни давом эттиради.