АсосийЖамият

“Афросиёб” поездлари чипталари 15 фоизга қимматлади

1 февралдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездлари чипталари нархи 15 фоизга оширилди.

'“Афросиёб” поездлари чипталари 15 фоизга қимматлади'ning rasmi

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълум қилишича, чипталар нархи эксплуатация ва энергия харажатлари, техник хизмат кўрсатиш, эҳтиёт қисмлар ҳамда электропоездларни модернизация қилиш билан боғлиқ харажатлар ошгани сабаб янгиланди.

Янги тарифларга кўра, Тошкент—Бухоро йўналишида VIP чипта 1 млн 138 минг сўм, бизнес — 760 минг сўм, эконом — 509 минг сўмни ташкил этди. Тошкент—Қарши йўналишида VIP — 976 минг, бизнес — 642 минг, эконом — 429 минг сўм, Тошкент—Самарқанд йўналишида эса VIP — 709 минг, бизнес — 455 минг, эконом — 311 минг сўм этиб белгиланди.

Шунингдек, “Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” йўловчи поездлари чипталари нархи ҳам 15 фоизга оширилди. Аввалроқ тезюрар поездлар тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечилиб, бозор тамойилларига ўтиш белгиланган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Taftish.uz ishi: ИИВ терговдан янги тафсилотларни очиқлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:23

    Taftish.uz ishi: ИИВ терговдан янги тафсилотларни очиқлади

    Ички ишлар вазирлиги Taftish.uz нашри ходимлари иши бўйича қўшимча маълумотларни эълон қилди.

    'Доллар курси яна тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:14

    Доллар курси яна тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 19 январда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Наманганда 21 кгдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:47

    Наманганда 21 кгдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

    Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида мамлакатимизга контрабанда йўли билан олиб кирилган йирик миқдордаги наркотик воситалар қўлга олинди.

    'Вазирликларда энг кўп китоб ўқиган ходимлар пул мукофоти билан рағбатлантирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:58

    Вазирликларда энг кўп китоб ўқиган ходимлар пул мукофоти билан рағбатлантирилади

    Ўзбекистондаги барча вазирлик ва идораларда китобхонликни ошириш мақсадида энг кўп китоб ўқиган ходимга бир ойлик иш ҳақи миқдорида мукофот берилади.

    'Россия ТИВ Соловьёвнинг Марказий Осиё ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:41

    Россия ТИВ Соловьёвнинг Марказий Осиё ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди

    Россия Ташқи ишлар вазирлиги телебошловчи Владимир Соловьёвнинг Марказий Осиё давлатлари ва Арманистон ҳақида айтган фикрлари Москва расмий позициясини ифода этмаслигини маълум қилди.

    '“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган дипломат” фахрий унвони таъсис этилади'ning rasmi

    Жамият 15.01.2026 16:53

    “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган дипломат” фахрий унвони таъсис этилади

    Ўзбекистонда Ташқи сиёсат фаолияти концепцияси янгиланиб, унинг устувор йўналишлари қайта кўриб чиқилади.