АсосийДунё

Рамзан Қодировнинг ўғли Адам Қодиров автоҳалокатга учради

Грознийда Адам Қодиров ЙТҲдан сўнг оғир аҳволда экани маълум қилинди.

'Рамзан Қодировнинг ўғли Адам Қодиров автоҳалокатга учради'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг ўғли Адам Қодиров Грознийда йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ҳақида хабарлар тарқалди. Мухолифатдаги НИЙСО телеграм-канали ҳамда "Кавказ.Реалии" нашри манбаларга таяниб, у воқеадан кейин шифохонага оғир аҳволда олиб келинганини ёзди.

Манбаларга кўра, Адам Қодиров ҳушсиз ҳолатда республика шифохонасига етказилган, шифокорлар уни реанимацияга олиб, кейин Москвага олиб кетиш учун тайёргарлик кўраётгани айтилмоқда.

Хабарларда қайд этилишича, Қодиров кортежи катта тезликда ҳаракатланган, бир неча автомобиль ҳодисага жалб этилган ва бир неча киши жароҳат олган бўлиши мумкин. Шу воқеадан сўнг Грозний шаҳрида айрим йўллар вақтинча ёпилгани, хусусан, шифохона томон бориладиган йўналишлар чеклангани ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган.

18 ёшли Адам Қодиров Чеченистонда энг кўп тилга олинадиган шахслардан бири ҳисобланади: айрим манбаларда у Чеченистон хавфсизлик кенгаши котиби ва республика ИИВ куратори сифатида кўрсатилади.

Айни пайтда расмий идоралар томонидан ҳодиса тафсилотлари бўйича тўлиқ, очиқ баёнот берилгани ҳақида тасдиқланган маълумот йўқ. Шунинг учун воқеа ҳақидаги келтирилган тафсилотлар ҳозирча манбалар берган маълумотлар даражасида қолмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '18 ёшли қиз 50 ёшли қўшнисини ўлдирди'ning rasmi

    Дунё 16.01.2026 16:22

    18 ёшли қиз 50 ёшли қўшнисини ўлдирди

    Қиз ўзини тажовуздан ҳимоя қилганини айтмоқда, марҳумнинг яқинлари эса уни қасддан қилганликда айбламоқда.

    'Taftish.uz’нинг 4 нафар ходими қўлга олинди'ning rasmi

    Дунё 16.01.2026 10:10

    Taftish.uz’нинг 4 нафар ходими қўлга олинди

    Тўрт нафар шахс товламачилик ва фирибгарликда гумонланиб ушланган.

    'Жанубий Кореянинг собиқ президенти 5 йилга қамалди'ning rasmi

    Дунё 16.01.2026 07:59

    Жанубий Кореянинг собиқ президенти 5 йилга қамалди

    Сеул суди ҳарбий ҳолат жорий этиш ва терговга қаршилик кўрсатиш билан боғлиқ иш бўйича собиқ президент Юн Сок Ёльни беш йилга озодликдан маҳрум этди.

    'Яқин Шарқ давлатлари АҚШни Эронга зарбадан қайтаришга уринмоқда'ning rasmi

    Дунё 16.01.2026 03:11

    Яқин Шарқ давлатлари АҚШни Эронга зарбадан қайтаришга уринмоқда

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги иттифоқчилари Эронга эҳтимолий ҳарбий зарба бутун минтақани қамраб олувчи урушга айланишидан хавотир билдириб, Вашингтонга дипломатик босимни кучайтирмоқда.

    'АҚШдаги мавсумий ишчилар дастурига Ўзбекистонни киритиш бўйича музокаралар бошланади'ning rasmi

    Дунё 15.01.2026 17:36

    АҚШдаги мавсумий ишчилар дастурига Ўзбекистонни киритиш бўйича музокаралар бошланади

    Президент Шавкат Мирзиёев АҚШда мавсумий ишчилар жалб қилинадиган давлатлар рўйхатига Ўзбекистонни киритиш юзасидан музокаралар ўтказишни топширди.

    'Германия, Швеция ва Норвегия Гренландияга қўшин юборади'ning rasmi

    Дунё 15.01.2026 08:43

    Германия, Швеция ва Норвегия Гренландияга қўшин юборади

    НАТО давлатлари разведка миссияси доирасида Арктикада хавфсизликни ўрганишни режалаштирмоқда.