АсосийЖамият

Халқаро қидирувдаги Ўзбекистон фуқароси Хорватияда ушланди

Ушбу фуқаро фирибгарлик иши бўйича қидирувда бўлган.

'Халқаро қидирувдаги Ўзбекистон фуқароси Хорватияда ушланди'ning rasmi

Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳамда Хорватия Интерпол Миллий марказий бюроларининг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари натижасида фирибгарлик жиноятини содир этганлик учун халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Загребдан экстрадицияси муваффақиятли амалга оширилган.

Экстрадиция Интерпол Загреб Миллий марказий бюроси билан яқин ҳамкорлик, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Венгриядаги консуллигининг ҳар томонлама кўмаги туфайли амалга оширилган.

“Ўтказилган тадбир халқаро полиция ҳамкорлигининг самарадорлигини ва томонларнинг содир этилган жиноятлар учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилига содиқлигини тасдиқлайди”, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар