АсосийЖамият

Фарғона мактаб директорини ишдан ноқонуний бўшатган ММТБ бошлиғига чора кўрилди

Бу ҳақда Меҳнат инспекцияси хабар берди.

'Фарғона мактаб директорини ишдан ноқонуний бўшатган ММТБ бошлиғига чора кўрилди'ning rasmi
Бувайда туманидаги мактаб директорини меҳнат қонунчилигига зид равишда лавозимидан олган Фарғона вилояти ММТБ бошлиғи маъмурий жавобгарликка тортилди, дея маълум қилди Меҳнат инспекцияси. Аввалроқ, топшириқни вазирлик бергани ойдинлашган эди.

Фарғона вилояти Бувайда туманидаги мактаб директорини меҳнат қонунчилиги талабларига зид равишда лавозимидан озод қилгани учун вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси (ММТБ) бошлиғи маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси хабар берди.

Хабарда ММТБ бошлиғи исми-шарифи келтирилмаган ва унга айнан қандай чора кўрилганига аниқлик киритилмаган.

Қайд қилинишича, вилоят бошқармаси раҳбари томонидан мактаб директорини ишдан бўшатиш, шунингдек янги директор тайинлаш жараёнида меҳнат қонунчилиги талаблари бузилган. Шу асосда мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жазо белгиланган.

    Бошқа янгиликлар