АсосийЖамият

Қашқадарёдаги “дом”да 4 млрд сўмлик табиий газдан ўғринча фойдалангани аниқланди

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

'Қашқадарёдаги “дом”да 4 млрд сўмлик табиий газдан ўғринча фойдалангани аниқланди'ning rasmi

Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларни олдини олишга қаратилган назорат тадбирларидан бири “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали, шаҳар газ таъминоти бўлими ходимлари, “Ўзенергоинспекция” ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ўтказилди, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.

Хабарда келтирилишича, шаҳарда жойлашган “М. Ш. Қ. С.” МЧЖга қарашли кўп қаватли турар-жой биноси хатловдан ўтказилганда, таъминот корхонаси билан шартнома тузмасдан ва лойиҳа ҳужжатлари расмийлаштирмасдан тармоққа тўғридан тўғри уланган ҳолда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 4 миллиард 90 миллион 141 минг сўм зарар аниқланди. Барча материаллар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар