АсосийЖамият

Тошкент вилоятида қимматбаҳо металларни ноқонуний савдога тайёрлаётганлар қўлга тушди

Бундан ташқари, 9 кишининг хонадонидан “марихуана”, ов қуроли ва ўқ-дори ҳам топилган.

'Тошкент вилоятида қимматбаҳо металларни ноқонуний савдога тайёрлаётганлар қўлга тушди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизматининг берган хабарига кўра, Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида криминоген вазиятни соғломлаштириш ҳамда қимматбаҳо металлар ноқонуний савдосига алоқадор жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйиш мақсадида Оҳангарон тумани, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилди. 

Натижада, 9 нафар фуқаронинг яшаш хонадонларидан жами 17,5 тонна таркибида қимматбаҳо металл бўлган қум ва тошлар, уларга ишлов беришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, 135 г олтин, 25 г “марихуана” гиёҳвандлик воситаси, 1 дона ов қуроли ва 42 дона ўқ-дори процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. 

Ҳозирда ашёвий далиллар экспертизага юборилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун кўплаб ҳудудларда қор ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:25

    Бугун кўплаб ҳудудларда қор ёғади

    18 январь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Андижонда ука ўз акасини болта билан ўлдирди'ning rasmi

    Жамият 17.01.2026 13:21

    Андижонда ука ўз акасини болта билан ўлдирди

    Суд укага нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини бекор қилди. Чунки…

    'Қашқадарёдаги “дом”да 4 млрд сўмлик табиий газдан ўғринча фойдалангани аниқланди'ning rasmi

    Жамият 17.01.2026 11:09

    Қашқадарёдаги “дом”да 4 млрд сўмлик табиий газдан ўғринча фойдалангани аниқланди

    Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

    'Ўзбекистоннинг хориждаги 60 га яқин элчи ва консуллари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

    Жамият 17.01.2026 09:28

    Ўзбекистоннинг хориждаги 60 га яқин элчи ва консуллари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

    Ташриф буюрганлар Марказ нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё миқёсида ноёб маданий-маърифий маскан эканини алоҳида таъкидлади.

    'Фарғона мактаб директорини ишдан ноқонуний бўшатган ММТБ бошлиғига чора кўрилди'ning rasmi

    Жамият 17.01.2026 08:38

    'Халқаро қидирувдаги Ўзбекистон фуқароси Хорватияда ушланди'ning rasmi

    Жамият 17.01.2026 06:18

    Халқаро қидирувдаги Ўзбекистон фуқароси Хорватияда ушланди

    Ушбу фуқаро фирибгарлик иши бўйича қидирувда бўлган.