Дональд Трампнинг Гренландияни АҚШ таркибига қўшиш ҳақидаги фикрларига муносабат билдирган Пирс Морган Х ижтимоий тармоғида кинояли баёнот берди. Бу ҳақда Zamon.uz нашри хабар берди.
Унинг ёзишича, агар АҚШ Гренландияни сотиб олишни ўйлаётган бўлса, Буюк Британия ҳам АҚШни сотиб олишга “ҳақли”.
Журналист бу орқали Трампнинг миллий хавфсизликка оид даъволарини мантиқсиз, дея баҳолаган. Морган, шунингдек, АҚШнинг Британия таркибига қўшилиши Шимолий Атлантика хавфсизлигини мустаҳкамлаши мумкинлигини таъкидлаб, буни тарихий ишора билан изоҳлаган.
Маълумот учун, Гренландия Дания қироллиги таркибига киради ва Копенгаген расмийлари оролнинг ҳудудий мақоми муҳокама қилинмаслигини бир неча бор таъкидлаган.






