АсосийБу қизиқ

Хитой аҳолиси кетма-кет тўртинчи йил камайди

2025 йилда Хитой аҳолиси 3,39 миллион кишига қисқариб, туғилиш даражаси мамлакат тарихидаги энг паст кўрсаткичга тушди.

'Хитой аҳолиси кетма-кет тўртинчи йил камайди'ning rasmi

“Reuters” хабарига кўра, 2025 йил якунига келиб Хитой аҳолиси сони 1 млрд 405 миллионга етган. Ўтган йилда мамлакатда атиги 7,92 миллион чақалоқ туғилган бўлиб, бу 2024 йилга нисбатан 17 фоизга кам.

Шу билан бирга, ўлимлар сони 11,31 миллионга чиқиб, охирги ўн йилликлардаги энг юқори даражани қайд этган.

Мутахассислар аҳолининг тез қариши ва туғилишнинг кескин пасайиши Пекиннинг иқтисодий режаларига жиддий босим ўтказаётганини таъкидламоқда.

Ҳозирда 60 ёшдан ошганлар жами аҳолининг қарийб 23 фоизини ташкил қилади. Ҳукумат туғилишни рағбатлантириш учун субсидиялар ва тиббий харажатларни қоплашга миллиардлаб юань ажратишни режалаштирмоқда.

    Бошқа янгиликлар