АсосийЖАМИЯТ

Саида Мирзиёева Эммануэль Макрон билан учрашув тафсилотларини очиқлади

Президент Администрацияси раҳбарининг таъкидлашича, Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ҳамкорлик стратегик йўналишларда изчил ривожланмоқда ва бу икки мамлакат учун ўзаро манфаатли янги ташаббусларни амалга оширишга хизмат қилади.

'Саида Мирзиёева Эммануэль Макрон билан учрашув тафсилотларини очиқлади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Франция Президенти Эммануэль Макрон билан учрашув ўтказганини маълум қилди.

Унинг қайд этишича, учрашув чоғида Франция раҳбарига кўрсатилган эътибор ва самимий қабул учун миннатдорлик билдирилган. Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг самимий тилаклари Эммануэль Макронга етказилган.

«Мамлакатларимизни энг муҳим стратегик соҳалардаги узоқ муддатли шериклик муносабатлари боғлаб турибди. Келгусида ҳар икки давлат учун манфаатли бўлган яна кўплаб ташаббуслар ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишимизга ишонаман», деб ёзди Саида Мирзиёева.

Президент Администрацияси раҳбарининг таъкидлашича, Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ҳамкорлик стратегик йўналишларда изчил ривожланмоқда ва бу икки мамлакат учун ўзаро манфаатли янги ташаббусларни амалга оширишга хизмат қилади.

    Бошқа янгиликлар

    Саида Мирзиёева Эммануэль Макрон билан учрашув тафсилотларини очиқлади - Darakchi.uz