АсосийДУНË

Бочеллининг вилласидан ярим миллион евролик буюмлар ўғирланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар дастлабки тахминларга кўра, жиноятни профессионал ўғрилардан иборат гуруҳ содир этган.

'Бочеллининг вилласидан ярим миллион евролик буюмлар ўғирланди'ning rasmi

Италиялик машҳур опера хонандаси Андреа Бочелли оиласига тегишли Тосканадаги виллада йирик ўғрилик содир этилди. Жиноятчилар уйдан нақд пул, заргарлик буюмлари, қимматбаҳо соатлар ва бренд сумкаларни олиб кетган. Бу ҳақда Il Tirreno нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, ўғрилик содир этилган пайтда виллада ҳеч ким бўлмаган. Шунингдек, мазкур уй вақтинча америкалик сайёҳлар оиласига ижарага берилган бўлган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар дастлабки тахминларга кўра, жиноятни профессионал ўғрилардан иборат гуруҳ содир этган. Улар ҳаракатни тезкор ва аниқ режа асосида амалга оширган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, хонанда оиласига етказилган моддий зарар 500 минг еврони ташкил этган. Ўғирланган буюмлар орасида қимматбаҳо заргарлик буюмлари, соатлар, бренд сумкалар ҳамда нақд пул бўлган.

Нашрнинг ёзишича, воқеа вақтида виллага қўриқлаш хизмати уланмаган, сигнализация тизими эса ўчирилган ҳолатда бўлган.

Айни вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Бочеллининг вилласидан ярим миллион евролик буюмлар ўғирланди - Darakchi.uz