АсосийЖамият

Ўзбекистонда метан заправкалар фаолиятига яна чеклов киритилди

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

'Ўзбекистонда метан заправкалар фаолиятига яна  чеклов киритилди'ning rasmi

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши сабабли метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов киритилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши сабабли табиий газга бўлган талаб ошгани боис айрим ҳудудларда қувурларда газ босимининг пасайиши кузатилмоқда.

Аҳоли хонадонлари, тиббиёт ва таълим муассасаларини биринчи навбатда табиий газ билан таъминлаш устувор вазифа ҳисобланади.

Шу сабабли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов киритилди.

“Бу чора фақат совуқ кунларда аҳоли учун барқарор таъминотни таъминлашга қаратилган бўлиб, вазият барқарорлашиши билан чекловлар бекор қилинади”, дейилади хабарда.

Ҳудудлардаги вазиятга қараб қўшимча маълумот тақдим этилиши маълум қилинди.

Шу билан бирга, аҳоли эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ҳамда жамоат транспорт воситалари учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда таъминланади. Ушбу йўналишларда фаолият юритаётган транспорт воситаларининг узлуксиз ишлаши аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини сақлаб қолишда муҳим аҳамият касб этади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '2025 йилда Тошкентда қидирувда бўлган 2,1 мингдан ортиқ шахс қўлга олинган'ning rasmi

    Жамият 19.01.2026 15:44

    2025 йилда Тошкентда қидирувда бўлган 2,1 мингдан ортиқ шахс қўлга олинган

    МДҲ давлатлари ва бошқа хорижий мамлакатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда Ўзбекистондан ташқарида яширинган 86 нафар қидирувдаги шахслар қўлга олинди.

    'Ўзбекистонда қурилишда бахтсиз ҳодисалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошгани маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият 19.01.2026 14:40

    Ўзбекистонда қурилишда бахтсиз ҳодисалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошгани маълум бўлди

    Вазирликнинг таъкидлашича, аксарият фожиали ҳолатлар меҳнат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаслиги сабаб бўлган.

    'Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» мукофоти - 2026 ғолиблари маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият 19.01.2026 12:51

    Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» мукофоти - 2026 ғолиблари маълум бўлди

    Бугун Абу-Дабида нуфузли Zayed Award for Human Fraternity халқаро мукофоти совриндорлари эълон қилинди.

    'Ўзбекистон Яқин Шарқ бўйича Тинчлик кенгашига таъсисчи давлат сифатида қўшилишга тайёр'ning rasmi

    Жамият 19.01.2026 12:03

    Ўзбекистон Яқин Шарқ бўйича Тинчлик кенгашига таъсисчи давлат сифатида қўшилишга тайёр

    АҚШ Президенти Дональд Трамп Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Яқин Шарқда тинчликни мустаҳкамлашга қаратилган халқаро ташаббусга қўшилиш таклифи билан мурожаат қилди.

    'Трамп: “Нобел берилмаганидан кейин фақат тинчлик ҳақида ўйлашга мажбур эмасман”'ning rasmi

    Жамият 19.01.2026 09:17

    Трамп: “Нобел берилмаганидан кейин фақат тинчлик ҳақида ўйлашга мажбур эмасман”

    АҚШ президенти Дональд Трамп Норвегия бош вазирига йўллаган мактубида Нобель тинчлик мукофотини олмагани сабаб ўз позициясини қатъийлаштирганини айтди ҳамда Гренландия масаласини яна кўтарди.

    'Чилидаги ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 18 нафарга етди'ning rasmi

    Жамият 19.01.2026 07:03

    Чилидаги ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 18 нафарга етди

    Чилининг жанубий ҳудудларида давом этаётган кенг кўламли ўрмон ёнғинлари оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди, қарийб 20 минг нафар аҳоли эвакуация қилинди.