АсосийЖамият

Паркентда 6-синф ўқувчиси араб тилидан B2 сертификатини қўлга киритди

Тошкент вилояти Паркент туманидаги мактаб ўқувчиси араб тилидан юқори даражадаги миллий сертификатни қўлга киритди.

'Паркентда 6-синф ўқувчиси араб тилидан B2 сертификатини қўлга киритди'ning rasmi

Тошкент вилояти Паркент туманидаги 9-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Азизбек Содиқов араб тилидан B2 даражадаги миллий сертификатга эга бўлди. Қайд этилишича, бу натижа Ўзбекистонда араб тили бўйича ёш жиҳатдан қайд этилган энг яхши кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, Азизбек араб тилини Паркент туманида фаолият юритувчи Cosmos School ўқув марказида ўрганиб келган. Унинг бу ютуғи устозлари томонидан юқори баҳоланмоқда.

Таъкидланишича, мазкур натижа араб тили бўйича Ўзбекистонда ёшлар орасида қайд этилган камёб сертификатлардан бири ҳисобланади.

Эслатиб ўтилади, аввалроқ Фарғона вилоятида 3-синф, Самарқандда 4-синф ҳамда Навоийда 5-синф ўқувчилари инглиз тилидан B2 сертификатини қўлга киритгани ҳақида хабар берилган эди.

    Бошқа янгиликлар