АсосийЖамият

Умуммиллий “AI Hackathon”нинг навбатдаги босқичига старт берилди

Жорий йилнинг 20 январь куни Самарқандда Иккинчи Умуммиллий “AI Hackathon”нинг минтақавий босқичининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

'Умуммиллий “AI Hackathon”нинг навбатдаги босқичига старт берилди'ning rasmi

Тадбирда 400 дан ортиқ ёш мутахассис рўйхатдан ўтди. Уч кун давомида мамлакатнинг етакчи АТ-компаниялари мураббийлари раҳбарлигида жамоаларда: тиббиёт, таълим, киберхавфсизлик, тадбиркорлик ва тақиқланган моддалар айланишига қарши кураш каби соҳаларда сунъий интеллектга асосланган инновацион лойиҳалар ишлаб чиқадилар.

Умуммиллий “AI Hackathon”да иштирок этаётган “iХ” жамоаси мессенжерларда гиёҳвандлик воситалари савдосини аниқлаш ва чеклашга ихтисослашган махсус алгоритмни тақдим этди. Лойиҳадан асосий мақсад — яширин "қора бозор"ларни фош этиш ва наркотиклар савдосига чек қўйиш.

Иштирокчилар учун етакчи мутахассислар томонидан маҳорат дарслари ва семинарлар ҳам ўтказилди.

Умуммиллий “AI Hackathon” финали 2026 йил декабрида Тошкентда бўлиб ўтади!

Умуммиллий АI Ҳаcкатҳонда иштирок этаётган "iХ" жамоаси мессенжерларда гиёҳвандлик воситалари савдосини аниқлаш ва чеклашга ихтисослашган махсус алгоритмни тақдим этди. Лойиҳадан асосий мақсад — яширин "қора бозор"ларни фош этиш ва наркотиклар савдосига чек қўйиш.

    Бошқа янгиликлар