АсосийЖамият

Шахсга доир маълумотларга сунъий интеллект ёрдамида ноқонуний ишлов берганлик учун жавобгарлик жорий этилди

Қонунбузарлик содир этилган тақдирда ҳуқуқбузарлик қуроли мусодара қилиниб, йирик миқдорда жарима қўлланилади.

'Шахсга доир маълумотларга сунъий интеллект ёрдамида ноқонуний ишлов берганлик учун жавобгарлик жорий этилди'ning rasmi

“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга кўра, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишнинг умумий асослари ҳамда ушбу соҳада ваколатли давлат органининг ваколатлари аниқ белгилаб берилди.

Қонунда таърифланишича, сунъий интеллект — инсоннинг билим ва кўникмаларига тақлид қилиш, мустақил ўрганиш, ечимларни излаш ҳамда аниқ вазифаларни бажариш орқали инсон ақлий фаолияти натижаларига таққосланадиган хулосаларни олиш имконини берувчи технологик ечимлар мажмуасидир. Шу билан бирга, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларига дахлдор бўлган юридик аҳамиятга эга қарорларни қабул қилишда фақат сунъий интеллект асосида ишлайдиган ахборот тизимлари хулосаларига таяниш мумкин эмаслиги белгиланди.

Шунингдек, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов бериш, уларни оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.

Бундай ҳолатда ҳуқуқбузарликни содир этишда фойдаланилган қурол мусодара қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача, яъни 41 миллион 200 минг сўмгача жарима солиниши назарда тутилган. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда қор ёғиши сабаб жамоат транспорти ҳаракатида кечикишлар кузатилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:39

    Тошкентда қор ёғиши сабаб жамоат транспорти ҳаракатида кечикишлар кузатилиши мумкин

    Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли пойтахтда жамоат транспорти белгиланган ҳаракат жадвалидан четга чиқиши эҳтимоли мавжуд.

    'Умуммиллий “AI Hackathon”нинг навбатдаги босқичига старт берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:30

    Умуммиллий “AI Hackathon”нинг навбатдаги босқичига старт берилди

    Жорий йилнинг 20 январь куни Самарқандда Иккинчи Умуммиллий “AI Hackathon”нинг минтақавий босқичининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    'Андижон вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари озодликка чиққанига изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:07

    Андижон вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари озодликка чиққанига изоҳ берилди

    Мазкур ҳолат жамоатчилик орасида турли талқин ва тахминларга сабаб бўлгани муносабати билан Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати жазонинг нега енгилроғига ўзгартирилгани бўйича расмий изоҳ берди.

    '“Қамоқда Бекзодмисан, Бекмисан, ким бўлсанг ҳам ҳамма учун қонун бир!”'ning rasmi

    Жамият 21.01.2026 17:41

    “Қамоқда Бекзодмисан, Бекмисан, ким бўлсанг ҳам ҳамма учун қонун бир!”

    Бахти Ташкентскийнинг ўғли Бекзод Зафаров панжара ортидаги ҳаёти ҳақида гапириб берди.

    'АҚШда ноқонуний яшаётган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.01.2026 17:23

    АҚШда ноқонуний яшаётган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

    Америка Қўшма Штатларида ноқонуний бўлиб турган 44 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди.

    'Қашқадарёда 20 ёшли қизнинг ошқозонидан 1,4 кг соч олинди'ning rasmi

    Жамият 21.01.2026 16:38

    Қашқадарёда 20 ёшли қизнинг ошқозонидан 1,4 кг соч олинди

    Бемор худди шундай муаммога аввал ҳам дуч келгани маълум бўлди.