АсосийЖамият

Россия ва Украина делегациялари 1 февраль куни Абу-Дабида яна учрашади

АҚШ воситачилигида ўтаётган музокараларнинг навбатдаги босқичи 1 февраль куни Абу-Дабида бўлиб ўтади. Томонлар урушни якунлаш шартлари ва хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилмоқда.

'Россия ва Украина делегациялари 1 февраль куни Абу-Дабида яна учрашади'ning rasmi

АҚШ воситачилигида Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги навбатдаги музокаралар 1 февраль куни Абу-Дабида бўлиб ўтади. Бу ҳақда АҚШнинг исми ошкор этилмаган расмийси ОАВ билан телефон брифингида маълум қилди.

У Абу-Дабида бўлиб ўтган дастлабки тўғридан-тўғри музокараларни “катта қадам” деб атаб, томонлар ўртасида ўзаро ҳурмат сезилганини таъкидлади. АҚШ Президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ҳам музокаралар конструктив руҳда ўтганини билдириб, келаси ҳафта учрашув давом эттирилишини тасдиқлади.

Маълум қилинишича, 22 январь куни Москвада Стив Уиткофф, Жаред Кушнер ва Оқ уй маслаҳатчиси Жош Грюенбаум Россия Президенти Владимир Путин билан тўрт соатлик учрашув ўтказган. Унда ҳал этилмай қолган масалалар, жумладан ҳудудий муаммолар муҳокама қилинган.

23–24 январь кунлари Абу-Дабида ёпиқ эшиклар ортида ўтган музокараларда Украина делегациясига Рустам Умаров, Россия томонига эса Игор Костюков раҳбарлик қилган. Владимир Зеленский муҳокамаларни ижобий баҳолаган бўлса-да, Москва Донбассдан Украина қўшинларини олиб чиқиш талабини яна такрорлади. Киев бу талабни рад этмоқда.

Шунингдек, музокараларнинг биринчи кунидан сўнг Россия Украинага навбатдаги ракета ва дрон ҳужумларини амалга оширди. Киев расмийлари бу зарбаларни тинчлик жараёнига қарши қаратилган дея баҳолади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда автомобиллар учун  экологик стикерлар тарқатилиши бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:10

    Тошкентда автомобиллар учун экологик стикерлар тарқатилиши бошланди

    Улар автомобилнинг экологик тоифасига қараб яшил, сариқ ёки қизил рангда тақдим этилади.

    'Андижонда 100 минг долларлик криптовалюта товламачилиги фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:56

    Андижонда 100 минг долларлик криптовалюта товламачилиги фош этилди

    Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида 20 январдан буён мамлакат бўйлаб кенг кўламли тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.

    'Педофилия учун умрбод қамоқ жорий этилиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:52

    Педофилия учун умрбод қамоқ жорий этилиши кутилмоқда

    Энди аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг барча кўринишлари учун жавобгарлик чоралари кучайтирилиши мумкин.

    'Тошкентда устунга урилган Malibu-2 ағдарилиб кетди'ning rasmi

    Жамият 24.01.2026 13:51

    Тошкентда устунга урилган Malibu-2 ағдарилиб кетди

    Яккасарой туманида Malibu-2 ҳамда Tracker ЙТҲга учради.

    'Наманганлик “Эшон” қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият 24.01.2026 12:51

    Наманганлик “Эшон” қўлга олинди

    Наманганда “Эшон” лақабли кўча безориси қўлга олинди.