Тошкент шаҳрида икки эркак ўртасида юзага келган жанжал жиддий оқибатларга олиб келди. Маълум бўлишича, 1976 йилда туғилган Б.А. ва 1992 йилда туғилган С.П. ўртасидаги келишмовчилик можарога айланган.
Жанжал пайтида фуқаро С.П. “Captiva” автомобилида бошқа шахсни судраб, йўл четида тўхтаб турган “Malibu” автомашинасига бориб урилган. Ҳодиса натижасида транспорт воситаларига шикаст етган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.






