Индонезиянинг Ғарбий Ява провинциясида содир бўлган кучли кўчки оқибатида ҳалок бўлганлар сони 48 нафарга етди. Бу ҳақда Zamon.uz нашри маълум қилди.
Фожиа Ғарбий Бандунг регенциясига қарашли Сисаруа туманидаги Пасирлангу қишлоғида рўй берган.
Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, ҳозирга қадар топилган жасадлардан 30 нафарининг шахси аниқланиб, марҳумлар яқинларига топширилган. Қолган қурбонларни идентификация қилиш ишлари махсус марказларда давом этмоқда.
Қидирув-қутқарув ишлари бир неча кундан буён тўхтовсиз олиб борилмоқда. Қутқарувчилар вайроналар остида қолганларни аниқлашда махсус ўқитилган итлардан ҳам фойдаланмоқда. Расмийлар барча имкониятлар ишга солинган ҳолда қидирув ишлари давом эттирилишини маълум қилди.






