ДХХ Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда маълум бўлишича, гуруҳ хорижий давлат фуқароларини жалб қилиб, солиқ, геология ва экологик қонунчиликни бузган ҳолда фаолият юритган. Жиноий гуруҳга Кармана туманидаги спорт соҳасига ихтисослашган МЧЖ раҳбари раҳбарлик қилган.
Тадбирда қонунбузарлардан 17,2 кг олтин ва кумуш қоришмаси, 20 кг ярим тайёр олтин маҳсулоти, таркибида олтин зарралари бўлган 250 кг бойитилган кўмир ҳамда 280 тоннадан ортиқ қум ва рудалар, 230 литр махсус кимёвий воситалар ва олтинни ажратиб олишга мўлжалланган лаборатория ва жиҳозлар мусодара қилинди. Шунингдек, қонуний назоратсиз сунъий ҳовузларда олтинни қазиб олиш учун мўлжалланган кимёвий воситалар билан тўлдирилган майдонлар ҳам аниқланди.
Ҳозирда ашёвий далиллар экспертизага юборилган ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тадбир давомида қонун устуворлиги ва давлат захиралари муҳофазаси таъминланди.






