АсосийДунё

Трамп Эпштейн иши бўйича ҳужжатларни ўрганишга вақти йўқлигини айтди

АҚШ президенти Дональд Трамп молиячи Жеффри Эпштейн иши бўйича эълон қилинган ҳужжатлар билан ҳали танишиб чиқмаганини маълум қилди. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.

'Трамп Эпштейн иши бўйича ҳужжатларни ўрганишга вақти йўқлигини айтди'ning rasmi

Трампнинг таъкидлашича, давлат ишлари жуда кўп бўлгани сабаб ҳужжатларни ўрганишга вақти етишмаяпти.

“Менда жуда кўп вазифалар бор. Мен доим иш билан бандман”, — деди АҚШ президенти журналистларнинг саволларига жавобан.

Президентнинг сўзларига кўра, у ҳозирда асосий эътиборни мамлакатни бошқариш, шунингдек, жамоатчиликни амалга оширилаётган ишлар ва эришилаётган натижалар ҳақида хабардор қилишга қаратган.

Шу билан бирга, Трамп жамиятда Жеффри Эпштейн шахсига бўлган қизиқишнинг кескин ортганидан ҳайратда эканини билдирган. Унинг фикрича, молиячи тириклигида кенг жамоатчилик эътиборида бўлмаган, аммо вафотидан сўнг унга нисбатан қизиқиш сезиларли даражада ошган.

Эслатиб ўтамиз, 30 январь куни АҚШ Адлия вазирлиги болаларни жинсий эксплуатация қилиш ва зўравонликда айбланган Жеффри Эпштейн иши бўйича 3 миллиондан ортиқ ҳужжатни махфийликдан чиқарган эди.

Ушбу материалларда Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Мелания Трампнинг исмлари ҳам тилга олинган. Шунингдек, архивда Эпштейннинг собиқ ёрдамчиси берган кўрсатмалар ҳам мавжуд.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:58

    Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

    5 февраль куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Нигерияда қуролли ҳужум оқибатида қарийб 200 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 04.02.2026 17:26

    Нигерияда қуролли ҳужум оқибатида қарийб 200 киши ҳалок бўлди

    Нигериянинг шимолий-марказий қисмидаги Квара штатида қуролли шахслар уюштирган ҳужум оқибатида ўнлаб тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди.

    'Каддафийнинг ўғли Ливияда ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 04.02.2026 05:09

    Каддафийнинг ўғли Ливияда ҳалок бўлди

    Араб оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, воқеа Ғарбий Ливияда, Зинтан шаҳри яқинида жойлашган қароргоҳ ҳудудида содир бўлган.

    'Пезешкиён АҚШ билан музокараларни бошлашга топшириқ берди'ning rasmi

    Дунё 04.02.2026 04:36

    Пезешкиён АҚШ билан музокараларни бошлашга топшириқ берди

    Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён АҚШ билан эҳтимолий музокараларга тайёргарлик ишлари бошланганини маълум қилди.

    'Россия Украинага 2026 йилдаги энг йирик ракета ҳужумини амалга оширди'ning rasmi

    Дунё 03.02.2026 11:27

    Россия Украинага 2026 йилдаги энг йирик ракета ҳужумини амалга оширди

    Зарбалар “энергетик сулҳ” тугаганидан сўнг берилган.

    'Россияда 9-синф ўқувчиси мактабда ўқ узди'ning rasmi

    Дунё 03.02.2026 10:24

    Россияда 9-синф ўқувчиси мактабда ўқ узди

    Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.