АсосийЖамият

Ангрендаги тўрт қаватли бинода ёнғин чиқди

Ҳодиса оқибатида 1 киши ҳалок бўлган.

'Ангрендаги тўрт қаватли бинода ёнғин чиқди'ning rasmi

Тошкент вилояти ФВБнинг берган хабарига кўра, жорий йилнинг 7 февраль куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги кўп қаватли уйнинг бирида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

Хабарга кўра, соат 23:19 да Ангрен шаҳридаги Дукент қўрғони “Улуғбек”  МФЙда жойлашган 4 қаватли бинолар бирининг том қисми ёнаётгани тўғрисида Тошкент вилояти ФВББга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, қутқарув экипажлари соат 23:30 да воқеа жойига етиб бориб, бинодан барча фуқаролар эвакуация қилинган.

Ёнғин соат 23:57 да қуршаб олиниб, соат 00:50 да тўлиқ бартараф этилган, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар