АсосийЖамият

Рамзан Қодиров ўғли автоҳалокатга учрагани ҳақидаги хабарни рад этди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўғли Адам Қодиров йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ҳақидаги маълумот “сохта ташвиқот” эканини билдирди.

'Рамзан Қодиров ўғли автоҳалокатга учрагани ҳақидаги хабарни рад этди'ning rasmi

Қодиров кеча, 9 февраль куни республика прокурори Арсан Адаев билан учрашувда бу хабарлар сунъий интеллект ёрдамида тарқалганини айтди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат бўйича минглаб авариялар содир бўлган, аммо бу маълумотлар орқали ҳеч кимга айб юкланмаган.

Рамзан Қодиров бу каби сохта хабарлар медиада шов-шув туғдиришини ва интернетда жиноятларга қарши кураш чораларини кучайтириш режалари борлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Telegram-каналларда Адам Қодировнинг Грознийда йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

    Бошқа янгиликлар