АсосийСПОРТ

Ҳоланд дубль қайд этди. Бразилия Жаҳон чемпионати билан хайрлашди

Қўшимча вақтнинг 10-дақиқасида Неймар пенальтидан ҳисобни қисқартирган бўлса-да, бу Бразилияни мағлубиятдан қутқариш учун етарли бўлмади.

'Ҳоланд дубль қайд этди. Бразилия Жаҳон чемпионати билан хайрлашди'ning rasmi

2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалидан ўрин олган марказий учрашувда Норвегия Бразилияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.

Учинчи дақиқаларданоқ фаол ҳаракат қилган бразилияликлар 14-дақиқада ҳисобни очиш имконига эга бўлди. Бироқ Бруно Гимарайнш тепган пенальтини Норвегия дарвозабони Эгил Селвик Нюланд қайтарди. У учрашув давомида яна бир нечта хавфли вазиятда жамоасини муқаррар голдан қутқарди.

Беллашувнинг ҳал қилувчи паллаларида Норвегия етакчиси Эрлинг Ҳоланд ўз сўзини айтди. У 79 ва 90-дақиқаларда гол уриб, жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.

Қўшимча вақтнинг 10-дақиқасида Неймар пенальтидан ҳисобни қисқартирган бўлса-да, бу Бразилияни мағлубиятдан қутқариш учун етарли бўлмади.

Шу тариқа, беш карра жаҳон чемпионлари мусобақа билан хайрлашди. Норвегия эса чорак финалда Мексика — Англия жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.

Эътиборлиси, Эрлинг Ҳоланд ушбу баҳсдаги дубли орқали турнирдаги голлари сонини еттитага етказди ва тўпурарлар пойгасида Лионель Месси ҳамда Килиан Мбаппе билан тенглашди.

    Бошқа янгиликлар