АсосийЖамият

Тошкентда норқотик тарқатган шахс ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

'Тошкентда норқотик тарқатган шахс ушланди'ning rasmi

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида ўтказилган тезкор тадбирда кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини “закладка” усулида тарқатиб юрган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ маълум қилди.

Маълум қилинишича, ходимлар томонидан Артём исмли шахс текширилганда, унинг чўнтагидан 20 дона қора елимга ўралган “гашиш” топилган. Телефони кўздан кечирилганда эса яна 14 та манзилда беркитилган гиёҳвандлик моддаларининг локациялари аниқланган.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, гумонланувчининг яшаш хонадондан 28 дона кўк ва 9 дона қора елимга қадоқланган гиёҳвандлик моддалари, электрон тарози ҳамда бошқа буюмлар топилган.

Унинг айтишича, ушланган пайтида ёнида 20 грамм гиёҳвандлик моддаси бўлган, кейинчалик уйидан ҳам топилган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Яшнободдаги ёнғин бозорда эмас — омборхонада содир бўлган'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:47

    Яшнободдаги ёнғин бозорда эмас — омборхонада содир бўлган

    Ёнғин бозор ҳудудига яқин жойда юз бергани сабабли ижтимоий тармоқларда хабар нотўғри талқин қилинган.

    'WOSCU ва Ислом цивилизацияси маркази Буюк Британиядан йўқолган меросни қайтаришга эришди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:58

    WOSCU ва Ислом цивилизацияси маркази Буюк Британиядан йўқолган меросни қайтаришга эришди

    Лондонда, Ўзбекистон Республикасининг Элчихонасида буюк давлат арбоби ва саркарда Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган “Буюк Темурийлар тарихи ва маданий мероси” мавзусида халқаро медиа-тадбир бўлиб ўтди.

    'Доллар курси тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:06

    Доллар курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 30 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Самарқандда болани калтаклаган тарбиячи ишдан бўшатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:01

    Самарқандда болани калтаклаган тарбиячи ишдан бўшатилди

    Хусусий боғчада содир бўлган ҳолат юзасидан текширув олиб борилмоқда.

    'Тошкент вилоятида зарарли дастурлар сотган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:56

    Тошкент вилоятида зарарли дастурлар сотган шахс ушланди

    “Telegram” орқали APK-файллар тарқатган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

    '5 кг симобни 240 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:05

    5 кг симобни 240 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

    Бухорода заҳарли моддани ноқонуний савдога чиқарган шахслар қўлга олинди.