АсосийЖамият

Андижонда кўп қаватли уйда газ портлаши ортидан икки киши жароҳат олди

Вилоят ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

'Андижонда кўп қаватли уйда газ портлаши ортидан икки киши жароҳат олди'ning rasmi

11 февраль куни соат 23:55 да Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида ҳаво-газ аралашмаси чақнади. Ҳодиса оқибатида икки фуқаро тан жароҳати олди.

Вилоят ФВБ маълумотига кўра, “Нодирабегим” МФЙ ҳудудидаги хонадонлардан бирида юз берган чақнаш ҳақида 112 тизими орқали хабар келиб тушган. Шундан сўнг ФВБ раҳбарияти ва қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб борган.

Аниқланишича, чақнаш натижасида ёнғин келиб чиқмаган ва бошқа хонадонларга зарар етмаган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар