АсосийЖамият

Қозоғистонда 1 ёшли боланинг ичагидан 31 та магнит олиб ташланди

Олмаотада 1 ёш 9 ойлик бола 31 та магнитни ютиб юборгани сабабли шошилинч операция қилинди.

'Қозоғистонда 1 ёшли боланинг ичагидан 31 та магнит олиб ташланди'ning rasmi

Маълум қилинишича, бола шифохонага жуда оғир аҳволда олиб келинган. Текширувлар чоғида унинг ингичка ичагида кўплаб магнитлар борлиги, ичакнинг бир нечта жойи тешилгани ва қорин бўшлиғида яллиғланиш ривожлангани аниқланган.

Шифокорлар шошилинч лапаротомия ўтказиб, магнитларни чиқариб олган, шикастланган ичак қисмларини тиккан ва қорин бўшлиғини тозалаб, дренаж ўрнатган. Мутахассисларга кўра, магнитлар алоҳида-алоҳида ютилган бўлса ҳам, ичак ичида бир-бирига тортилиб, деворларни қисиб қўяди. Бу эса қон айланиши бузилиши, тўқималар нобуд бўлиши ва қисқа вақт ичида перитонит ривожланишига олиб келади.

Шифокорлар ҳатто битта магнит ютилганда ҳам зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилиш зарурлигини таъкидламоқда.

    Бошқа янгиликлар