Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган қоидаларга кўра, балкон ва лоджияларда ёнғин хавфини келтириб чиқарувчи ускуналарни ўрнатиш, оғир буюмларни сақлаш ҳамда ташқи қисмига кийим-кечак ва гилам осиш тақиқланади.
Шунингдек, уй ҳайвонларини балкон, зинапоя, ертўла ва бошқа умумий ҳудудларда сақлашга йўл қўйилмайди. Бундан ташқари, кириш йўлаклари ва зинапояларда ёнувчи материалларни қолдириш, шунингдек, уй ҳудудида транспорт воситаларини ноқонуний жойларда тўхтатиш ҳам чекланди.
Мазкур тартиблар аҳоли хавфсизлиги ва қулай яшаш муҳитини таъминлашга қаратилган.






