АсосийЖамият

Сурхондарёда ЙПХ инспекторига пора таклиф қилган хорижлик ушланди

Ҳиндистон фуқароси йўл ҳаракати патруль ходимига 10 млн сўм пора бермоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.

'Сурхондарёда ЙПХ инспекторига пора таклиф қилган хорижлик ушланди'ning rasmi

Сурхондарё вилоятида Йўл ҳаракати патруль инспекторига 10 миллион сўм миқдорида пора таклиф қилган Ҳиндистон фуқароси ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти маълум қилди.

Қайд этилишича, ЙПХ ходими техник носозлиги мавжуд автомобилни бошқариб кетаётган чет эллик фуқарони тўхтатиб, ҳужжатларни текширмоқчи бўлган. Шунда фуқаро маъмурий жавобгарликдан қутулиш мақсадида инспекторга 10 млн сўм пора таклиф қилган.

Тезкор тадбир давомида у пулни беришга уринган вақтида ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилди. Автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилган.

Аввалроқ вилоятда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг туман бўлими раҳбари ҳам пора билан қўлга тушгани ҳақида хабар берган эдик.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '2026 йилга мўлжалланган ислоҳотлар ва Давлат дастури тақдимот қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:51

    2026 йилга мўлжалланган ислоҳотлар ва Давлат дастури тақдимот қилинди

    Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича 2026 йилга мўлжалланган устувор ислоҳотлар дастурлари ҳамда Давлат дастури лойиҳалари билан танишди.

    'Январда 11 мингдан ортиқ йўловчи чиптасиз юргани учун жазоланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:45

    Январда 11 мингдан ортиқ йўловчи чиптасиз юргани учун жазоланди

    Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, бир ой давомида автобусларда йўл ҳақини тўламаган 11 502 нафар йўловчига нисбатан баённома расмийлаштирилган.

    'Аччиқ таомлар кайфиятни кўтариши ва соғлиққа фойдаси бор'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:06

    Аччиқ таомлар кайфиятни кўтариши ва соғлиққа фойдаси бор

    Аччиқ овқат нафақат таомга мазали таъм беради, балки организмни касалликлардан ҳимоя қилиш ва кайфиятни кўтаришда ҳам ёрдамчи.

    'Мўғулистонда “дузд” қиши оқибатида 26 мингдан ортиқ чорва нобуд бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:27

    Мўғулистонда “дузд” қиши оқибатида 26 мингдан ортиқ чорва нобуд бўлди

    Мўғулистоннинг 21 вилоятидан камида 11 таси “дузд”нинг оқибатларидан жабр кўрган.

    'Рамазонда нархлар назоратда бўлади — Рақобат қўмитаси'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:40

    Рамазонда нархлар назоратда бўлади — Рақобат қўмитаси

    Қўмита йирик савдо тармоқларини ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини асоссиз оширмаслик ҳақида огоҳлантирди.

    'Тўққизта вилоятга сел келади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:43

    Тўққизта вилоятга сел келади

    “Ўзгидромет” огоҳлантириш билан чиқди.