АсосийЖамият

2026 йилга мўлжалланган ислоҳотлар ва Давлат дастури тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича 2026 йилга мўлжалланган устувор ислоҳотлар дастурлари ҳамда Давлат дастури лойиҳалари билан танишди.

'2026 йилга мўлжалланган ислоҳотлар ва Давлат дастури тақдимот қилинди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёевга 2026 йил учун энг устувор ислоҳотлар дастурлари ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳалари юзасидан ахборот берилди. Қайд этилишича, ҳужжатлар илғор хорижий тажриба асосида янги ёндашувда ишлаб чиқилган бўлиб, аниқ механизмлар ва KPI кўрсаткичлари белгиланган.

Ислоҳотлар дастурлари маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, иқтисодиётни технологик ва инновацион ўсиш моделига ўтказиш, меҳнат бозорини такомиллаштириш, экологик мувозанатни таъминлаш, давлат бошқаруви ҳамда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш каби йўналишларни қамраб олади.

“Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” Давлат дастури доирасида 337 та чора-тадбир амалга оширилиши, 59 та муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва 12 та стратегик ислоҳотга оид ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиши режалаштирилган.

Лойиҳалар кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилган. Интернет орқали 5 миллиондан зиёд фойдаланувчи ҳужжат билан танишиб, 22 мингдан ортиқ таклиф билдирган. Сараланган 1000 га яқин таклиф Давлат дастурига киритилган.

Дастурларни амалга ошириш учун 250,5 триллион сўм ва 50,4 миллиард доллар маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган. Ижро устидан доимий мониторинг ўрнатилиб, ҳар чорак ва ҳар ярим йилда ҳисобот бериб борилади.

Давлат раҳбари барча ислоҳотлар, аввало, аҳоли ҳаётида аниқ натижа бериши — янги иш ўринлари яратилиши, даромадлар ошиши ва одамлар розилигида акс этиши зарурлигини таъкидлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон 2028 йилда “Мирзо Улуғбек” номли сунъий йўлдошини учиради'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:58

    Ўзбекистон 2028 йилда “Мирзо Улуғбек” номли сунъий йўлдошини учиради

    Президентга 2028 йилда 6U форматдаги илмий сунъий йўлдош учириш ва биринчи ўзбек фазогирини тайёрлаш бўйича дастлабки режалар тақдим этилди.

    'Январда 11 мингдан ортиқ йўловчи чиптасиз юргани учун жазоланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:45

    Январда 11 мингдан ортиқ йўловчи чиптасиз юргани учун жазоланди

    Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, бир ой давомида автобусларда йўл ҳақини тўламаган 11 502 нафар йўловчига нисбатан баённома расмийлаштирилган.

    'Сурхондарёда ЙПХ инспекторига пора таклиф қилган хорижлик ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:38

    Сурхондарёда ЙПХ инспекторига пора таклиф қилган хорижлик ушланди

    Ҳиндистон фуқароси йўл ҳаракати патруль ходимига 10 млн сўм пора бермоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.

    'Аччиқ таомлар кайфиятни кўтариши ва соғлиққа фойдаси бор'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:06

    Аччиқ таомлар кайфиятни кўтариши ва соғлиққа фойдаси бор

    Аччиқ овқат нафақат таомга мазали таъм беради, балки организмни касалликлардан ҳимоя қилиш ва кайфиятни кўтаришда ҳам ёрдамчи.

    'Мўғулистонда “дузд” қиши оқибатида 26 мингдан ортиқ чорва нобуд бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:27

    Мўғулистонда “дузд” қиши оқибатида 26 мингдан ортиқ чорва нобуд бўлди

    Мўғулистоннинг 21 вилоятидан камида 11 таси “дузд”нинг оқибатларидан жабр кўрган.

    'Рамазонда нархлар назоратда бўлади — Рақобат қўмитаси'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:40

    Рамазонда нархлар назоратда бўлади — Рақобат қўмитаси

    Қўмита йирик савдо тармоқларини ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини асоссиз оширмаслик ҳақида огоҳлантирди.