Бугун,19 февраль куни соат 01:03 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани, Қизилтут кўчасида жойлашган таъмирда бўлган собиқ "Мушкамбар" кафесида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВББга хабар тушган.
Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 01:10 да етиб бориб, ёнғин соат 01:44 да қуршаб олинди ва соат 01:57 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.






