United States Department of State Ўзбекистондаги икки визавий компания раҳбарлари ва мансабдор шахсларига нисбатан визавий чекловлар жорий этилганини маълум қилди.
Баёнотга кўра, улар АҚШга ноқонуний иммиграция қилишни режалаштирган хорижликларни Марказий Америкадаги транзит нуқталарига етказиш ишларини мувофиқлаштирган.
Маълум қилинишича, мазкур шахслар орқали ташилган айрим шахслар, жумладан вояга етмаганлар, кейинчалик АҚШга ноқонуний киришга уриниш чоғида қўлга олинган.
АҚШ томони бундай ҳолатлар миллий хавфсизликка таҳдид солишини таъкидлаб, ноқонуний миграция тармоқларига қарши курашни давом эттиришини билдирган.






