АсосийЖамият

Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

Синоптиклар яқинлашиб келаётган дам олиш кунларида ҳаво ҳарорати пасайиши ва ёмғир ёғишини тахмин қилмоқда.

'Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди'ning rasmi

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Куннинг ўртасига келиб ҳаво 20-25 даража илиққача исийди. 

Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати республика шимолида 8-13 даража атрофида бўлади. Эртага Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

21 февраль куни кечаси ва эрталаб республиканинг кўпчилик ҳудудларида (Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидан ташқари) ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида эрталаб ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 21 февраль куни ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-25 м/с гача кучайиши мумкин.

21 февралда кундузги ҳаво ҳарорати меъёрий қийматларгача пасаяди ва 9-14 даража илиқ атрофида бўлади.

22 февраль – якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди ва ҳарорат 15-18 даража илиққача кўтарилади.

Дам олиш кунлари кечаси ва эрталаб республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Тошкентда бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 22-24 даража илиқ бўлади.

Эртага 21 февралда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.

22 февраль – якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-5 даража илиқ, кундузи 14-16 даража илиқ бўлади.

Шамол ўзгарувчан йўналишда 3-8 м/с тезликда эсади, 20 февралда кечқурун ва 21 февралда 10-12 м/с гача кучайиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Марказий банк 2026 йил 1 сентябрга қадар “Мустақилликнинг 35 йиллиги” эсдалик олтин тангасини зарб этади'ning rasmi

    Жамият 02.04.2026 16:19

    Марказий банк 2026 йил 1 сентябрга қадар “Мустақилликнинг 35 йиллиги” эсдалик олтин тангасини зарб этади

    Ўзбекистонда давлат мустақиллигининг 35 йиллигини муносиб нишонлашга қаратилган президент қарори қабул қилинди.

    'Жомбойда АГТКШда 6,4 млрд сўмлик газ талон-торожлиги аниқланди'ning rasmi

    Жамият 02.04.2026 15:44

    Жомбойда АГТКШда 6,4 млрд сўмлик газ талон-торожлиги аниқланди

    Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани фош этилди.

    'Долларнинг курси янгиланди'ning rasmi

    Жамият 02.04.2026 11:57

    Долларнинг курси янгиланди

    Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 3 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Давлат тиббиёт муассасалари беш кунлик иш ҳафтасига ўтди'ning rasmi

    Жамият 02.04.2026 11:08

    Давлат тиббиёт муассасалари беш кунлик иш ҳафтасига ўтди

    1 апрелдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан давлат тиббиёт муассасалари учун вақтинчалик тартиб жорий этилди.

    'Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди'ning rasmi

    Жамият 02.04.2026 10:58

    Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди

    Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.