Саудия Арабистони ҳукумати 2026 йилги Ҳаж мавсумига тайёргарлик доирасида Умра зиёратини 18 апрелдан вақтинча тўхтатишини маълум қилди. Янги тартибга кўра, Умра амалларини бажаришнинг охирги куни 18 апрель этиб белгиланган.
Расмий маълумотларга мувофиқ, Умра визасига ариза топширишнинг сўнгги санаси 19 март, мамлакатга киришнинг охирги куни 2 апрель, чиқиб кетишнинг охирги куни эса 18 апрель ҳисобланади. Белгиланган муддатлардан кейин зиёратчилар муқаддас ҳудудларни тарк этиши шарт.
Ҳар йили МакКа ва Мадина шаҳарларига миллионлаб мусулмонлар ташриф буюради. Ҳаж мавсуми яқинлашгани сабаб ҳукумат муқаддас шаҳарларни тайёрлаш мақсадида Умра зиёратини вақтинча чеклайди.
Маълум қилинишича, Ҳаж мавсуми якунлангач, тахминан 2026 йил 11 июнь атрофида Умра зиёрати яна тикланиши кутилмоқда.






