АсосийЖамият

Путин Женева музокараларидан сўнг ҳисобот йиғилиши ўтказди

Россия Президенти Владимир Путин Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари билан йиғилишда Украина масаласи бўйича Женевадаги музокараларда иштирок этган делегациядан ҳисобот сўради.

'Путин Женева музокараларидан сўнг ҳисобот йиғилиши ўтказди'ning rasmi

Маълумотларга кўра, 17–18 февраль кунлари Швейцариянинг Женева шаҳрида Россия, Украина ва АҚШ вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтган. Мединский улар қийин, аммо ишчан руҳда ўтганини айтди.

Якунда ҳеч қандай ҳужжат имзоланмаган, фақат Швейцария томони учрашувни юқори даражада ташкил этгани қайд этилган.

Украина Президенти Владимир Зеленский эса музокара натижаларини етарли эмас деб баҳолаган ва навбатдаги учрашувни февраль ойида ўтказишни мақсадга мувофиқ деб билди.

    Бошқа янгиликлар