АсосийЖамият

Сурхондарёда эркак ит боласининг қулоқларини қўли билан узиб ташлади

Эркакка нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар суд органларига юборилган.

'Сурхондарёда эркак ит боласининг қулоқларини қўли билан узиб ташлади'ning rasmi

Сурхондарёда эркак ит боласининг қулоқларини ваҳшийларча узиб ташлагани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 111-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар суд органларига юборилган.

"Минг бор узр сўрайман. Қилган ишимдан пушаймонман," - дейди ҳуқуқбузар.

    Бошқа янгиликлар