АсосийЖамият

“Work and travel” дастури билан коллеж ва техникум талабалари хорижда тажриба орттириши мумкин

Ўтган йили ташкил этилган Касбий таълим агентлиги ҳар бир ҳудудда Касбий таълим кенгашлари фаолиятини йўлга қўйди.

'“Work and travel” дастури билан коллеж ва техникум талабалари хорижда тажриба орттириши мумкин'ning rasmi

Ҳар йили камида 100 та техникум тўлиқ таъмирланиб, замонавий касбларга мос жиҳозланади, бинолари ва ерлари бошқа мақсадларда берилмайди.

Техникумларда таълим дастурлари иш берувчилар талабига мослаштирилиши, “дуал таълим” тажрибалари кенгайтирилиши, “spin-off” лойиҳалар ва стартаплар учун 1 миллиард сўмгача маблағ ажратилиши, ҳар ой “Касбий ривожланиш куни” ва меҳнат ярмаркалари ўтказилиши белгилаб қўйилди.

Жорий йилдан бошлаб талабалар “Ишла ва саёҳат қил (Work and travel)” дастури доирасида олти ой хорижда ишлаб, қўшимча даромад топиши ва йўлкира харажатлари учун ссуда олиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар