АсосийЖамият

Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди

25 февраль куни Афғонистонда 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди

'Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди'ning rasmi

Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилган.

Республика Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотига кўра, зилзила соат 16:12 да қайд этилган.

Эпицентр Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида, Тошкентдан 485 километр жануби-шарқда жойлашган. Ўчоқ чуқурлиги 67 километрни ташкил этган.

Ўзбекистон ҳудудида, хусусан, Сурхондарё вилоятида ер силкиниши 2 балл куч билан сезилган.

    Бошқа янгиликлар