Бугун, 25 февраль куни соат 14:47 да Фавқулодда вазиятлар вазирлигига “112” тизими орқали Қўқон шаҳар Бўстон МФЙдаги кўп қаватли уйлардан бирида чақнаш ва ёнғин юз бергани ҳақида хабар келиб тушган.
Қутқарув экипажлари воқеа жойига тез етиб бориб, ёнғинни қисқа муддатда бартараф этди. Дастлаб тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот берилмаган.
Кейинчалик олиб борилган қутқарув ишлари давомида вайроналар остидан бир нафар фуқаронинг жасади топилди. Ҳозирда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда, вазият тўлиқ назоратга олинган.






