АсосийЖамият

Жиззахда таълим бўлими бошлиғи пора билан ушланди

Жиззах вилоятида мактабгача таълим ташкилотида текширув ўтказмаслик эвазига пул талаб қилган мансабдор тезкор тадбирда қўлга олинди.

'Жиззахда таълим бўлими бошлиғи пора билан ушланди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи давлат боғчаси раҳбаридан 4,8 млн сўм пора талаб қилган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Шунингдек, тергов давомида унинг 167, 209 ва 243-моддаларда назарда тутилган бошқа ноқонуний ҳаракатлари ҳам аниқланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар