АсосийЖАМИЯТ

Ўзини Бош прокуратура ходими деб таништирган фирибгар қўлга олинди

Айни вақтда ҳолат юзасидан тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Ўзини Бош прокуратура ходими деб таништирган фирибгар қўлга олинди'ning rasmi

Ўзини Бош прокуратура ходими сифатида таништириб, бир неча фуқарони алдаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур шахс ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими сифатида таништириб, фуқароларнинг ишончини суиистеъмол қилган ҳолда турли ваъдалар бериб келган.

Айни вақтда ҳолат юзасидан тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура ушбу шахснинг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан 1161 қисқа рақамли Ишонч телефони орқали мурожаат қилишни сўради.

Маълум қилинишича, мурожаат қилувчиларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.

    Бошқа янгиликлар