Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси маълум қилишича, Тошкент ҳудудида кутилаётган кучли шамол ва ёғингарчилик сабаб эшик-дераза ва балконлардаги буюмларни маҳкамлаш, дарахт ва электр устунлари остида турмаслик тавсия этилган.
Шунингдек, автомобилларни дарахтлар остида қолдирмаслик, газ қурилмаларини назорат қилиш сўралган.
Фавқулодда ҳолатларда фуқароларга 112, 1055 ва бошқа тезкор рақамларга мурожаат қилиш тавсия этилди.






